Жазоирнинг Air Algerie авиакомпанияси Буркина-Фасо давлати пойтахти Уагадугудан йўлга чиққан самолёт билан алоқани йўқотиб қўйгани ҳақида хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Маълум бўлишича, алоқа парвоздан 50 дақиқа ўтиб йўқолган. ОАВлар хабарларига кўра, Жазоирнинг А320 авиалайнери бортида камида 112 йўловчи бўлган. Уларнинг тўрт нафаригина Жазоир фуқаролари экани таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)