Исроил армиясининг ҳужумлари давом этаётган Ғазо секторида пайшанба кунининг ўзида 23 нафар фаластинликлар, жумладан олти нафар бола ҳалок бўлди. Ҳарбий операция анклавнинг жами 718 фуқароси умрига зомин бўлди. Бу ҳақда маҳаллий шифокорларга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Яраланган фаластинликлар сони эса 4,5 мингтани ташкил қилди. Исроил томонида 35 киши, жумладан 32 нафар аскар ва офицер ҳалок бўлган.
7 июлдан Исроил Фаластиннинг ҲАМАС радикал гуруҳи назорати остидаги Ғазо секторидан Исроил шаҳарларининг ракета ўқларига тутилишини тўхтатиш мақсадида «Мудофаа чизиғи» операциясини олиб бормоқда. 20 июлда Исроил армияси ҳарбий операциянинг қуруқликдаги босқичини кенгайтирди.
22 июль куни араб давлатлари лигаси раҳбари Набил ал-Арабий ҲАМАСни Мисрнинг Ғазо ва Исроилда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилишга чақирган эди.
Бироқ Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти Исроил билан ярашишдан бош тортди.
Изоҳ (0)