Россия президенти Владимир Путин «Боинг» ҳалокати бўйича тергов ишлари учун «қўлидан келган барча нарсани» қилиш ниятини билдирди. Бу ҳақда Украинанинг «Сегодня» нашри хабар берди.
Путин Москва ўз обрўсидан фойдаланиб, Малайзиянинг «Боинг»и ҳалокати тўлиқ ўрганилишини таъминлаш учун айирмачиларга таъсир ўтказишга ваъда берди.
«Биздан Украина жануби-шарқидаги айирмачиларга таъсир ўтказишни сўрашмоқда. Қўлимиздан келганини албатта қиламиз», — деди Путин Хавфсизлик кенгаши мажлисида.
Изоҳ (0)