Янги Зеландия фуқароси битта мултфильм қаҳрамонининг расмини танасига татуировка қилиб тушириш бўйича рекорд ўрнатди. Бундай натижа Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди, дея хабар берди 3 News.
2007 йилдан буён 27 ёшли Ли Вейр «Симпсонлар» мултфильми қаҳрамони Гомер Симпсон суратларидан иборат 41 та татуировка чиздирган. Натижада унинг бутун чап қўли елкасидан билагигача расмлар билан қопланди. Уларни чизиш учун жами 25 соат вақт сарфланган.
Йигит ушбу мултфильм қаҳрамони «ўзига ўхшаган катта ва сабзиранг» бўлгани учун унга ёқишини айтди.
Гиннеснинг Рекордлар китоби вакилларига татуировканинг ҳақиқий эканини исботлаш учун у дерматологдан маълумотнома келтириб берди.
Изоҳ (0)