Украина шарқида «Боинг-777» ҳалокатга учраганидан сўнг ўғирланган кредит карталар ҳақида хабар берилгач, Нидерландия банклари «олдини олувчи чоралар» кўрилганини маълум қилди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар беради.
«Халқаро ОАВлар қурбонларнинг банк карталари ўғирланганини хабар қилди», — дейишди Нидерландия банк ассоциациясидагилар.
Банклар зарур бўлган пайтда олдини олувчи чоралар кўради, шу билан бирга, ҳалок бўлганларнинг қариндошларига етказилган ҳар қандай талафот қопланади.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’га тегишли, Амстердамдан Куала-Лумпурга учаётган «Боинг-777» Тошкент вақти билан 17 июль, пайшанба куни 20:00 да Донецк вилояти ҳудудида ҳалокатга учради. Самолёт қулаши натижасида бортдаги барча 298 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)