22 июль, сешанба куни Индонезия сайлов комиссияси президентлик сайловларининг натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
9 июль куни бўлиб ўтган сайловда мамлакат пойтахти Жакарта ҳокими Жоко Видодо 53 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Натижалар эълон қилинишидан бир неча соат аввал Видодонинг рақиби — истеъфодаги генерал Прабово Субианто овозларни ҳисоблашда бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилганини айтиб, номзодини қайтиб олиши ҳақида маълум қилди.
Индонезия қонунчилигига кўра, президентлик сайловидан чиққан киши беш йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Субиантога нима бўлиши ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)