1980 йилда орбитага қўйиб юборилган ва ўз ишини якунлаган «Космос-1151» совет сунъий йўлдоши тахминан 4 август куни Ерга қайтиб тушади. Бу ҳақда Россия Ҳарбий коинот мудофааси (ҲКМ) қўшинлари вакили Алексей Золотухин берган маълумотга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
ҲКМ Коинотдаги вазиятни кузатиш бош маркази мутахассислари «Космос-1151» бўлакларининг орбитаси параметрларини доимий равишда назорат қилиб турибди.
«Таҳлил космик қурилма парчалари 2014 йил 4 августда ерга яқин орбитага тушишини прогноз қилмоқда. Якуний сана ва жой ташқи омиллар таъсирида ўзгариши мумкин», — деди Золотухин.
Изоҳ (0)