Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳри суди икки аёлни ўн кунлик қамоқ ва 20 дарра уришга маҳкум этди. Бу ҳақда Al Arabiya хабарига таяниб, «РИА Новости» маълум қилди.
Аёллардан бири ўзининг қариндоши бўлмиш иккинчи аёлни WhatsApp интернет-мессенжери орқали ҳақоратомуз хабарлар жўнатишда айблади.
Судья аёлларни яраштириб қўя олмади, айни пайтда муқаддас Рамазон ойи бораётгани ҳақидаги эслатмалар ҳам уларга кор қилмади.
Суд аёлларни 10 суткага қамаш ва 20 дарра савалаш ҳақида ҳукм чиқарди. Улар ҳукмга рози бўлмади ва апелляция бериш ниятини билдирди.
Изоҳ (0)