Вашингтонда Москванинг Малайзия «Боинг»и ҳалокатига алоқадорлиги ҳақида тўғридан-тўғри далиллар йўқ, бироқ донецклик айирмачиларни Россия қуроллантиргани ҳақида ишонч бор.
Euronews хабар беришича, Associated Press нашрининг Америка разведкасидаги манбаси Вашингтонда россияпарастлар қўллаган зенит-ракетали мажмуа Россиядан келтирилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини тасдиқлаган.
Бундан ташқари, АҚШ самолётни урган ракета «Донестк халқ республикаси»га тегишли ҳудуддан отилгани ҳақида «хабар берган» сунъий йўлдош маълумотларини ҳам ошкор қилмаган. Оқ уйдагилар қандайдир «қўшимча ахборот»ни кутишаётганини айтмоқда.
Барак Обама Нидерландия элчихонасига ташриф буюриб, ҳалокат қурбонларининг қариндошларига ҳақиқатнинг тагига етишга ваъда берди.
Америка разведкаси «Боинг» хато туфайли уриб туширилганини алоҳида таъкидламоқда.
Изоҳ (0)