Қатор авиакомпаниялар Тель-Авивга парвозларни тўхтатмоқда. Жумладан АҚШ Федерал авиация бошқармаси барча Америка ташувчиларига Исроилга учишни тақиқлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Европанинг «Люфтганза», «Эйр Франс» ва KLM каби йирик авиакомпаниялари ҳам рейсларнинг тўхтатилганини маълум қилди.
Авиакомпаниялар Ғазо секторидан отилаётган ракеталар Бен-Гурион халқаро аэропортига хавф туғдириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Таъкидлаш жоиз, 22 июль куни Бен-Гурионга йўл олган «Делта Эйрлайнс» лайнери учиш майдони яқинига ракета келиб тушгач, денгиз устида қайрилиб олиб, Парижга қайтиб кетган.
Изоҳ (0)