Аввал хабар берганимиздек, 19 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган Oshxona.Uz тамаддихонасида мумтоз мусиқа оқшоми бўлиб ўтди.
«Мусиқий кечада халқимиз ардоғидаги созанда, хонандалар иштирок этишди. салкам икки соат давом этган ушбу кечада Чуст аҳли мириқиб ҳордиқ чиқаришди, — дейди тадбир ташкилотчиларидан бири Баҳриддин Чустий. — Ташриф буюрганлар Ҳусниддин Ато, Шавкат Матёқубов, Зиёджон Чангий, Азамат Эргашевлардан бу ерда келгусида ҳам ўз санъатлари билан юртошларимизни яна баҳраманд этишларини илтимос қилиб қолишди».
«Мумтоз мусиқа оқшоми» лойиҳаси муаллифи Ҳусниддин Ато навбатдаги мусиқий кеча Чуст шаҳридаги ўтишини таъминлаган Oshxona.Uz маъмуриятига ва хусусан Чустийга ўз миннатдорчилигини билдириб қолди.
«Кеча давомида мухлисларни кузата туриб, халқимизнинг миллий мусиқамизга, миллий чолғуларимиз овозига нақадар ташна эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдик», — дея қўшимча қилди у.
Мумтоз кечаси аввалроқ Тошкентдаги Book Café’да ўтказилган эди. Бундай кеча водийда ҳам илк маротаба ташкил қилинди
Изоҳ (0)