Донецкдаги айирмачилар Украинага учиб келган малайзиялик мутахассисларга ҳалокатга учраган «Боинг» бортидаги ўзиёзар қурилмани тақдим этди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
«Донецк халқ республикаси» Бош вазири ва Малайзия миллий хавфсизлиги кенгаши вакили полковник Муҳаммад сакри мухбирлар камералари олдида икки «қора қути»нинг топширилаётгани ҳақида протокол тузди.
Полковник Муҳаммад сакри қурилмаларга бироз зарар етган бўлса-да, уларнинг яхши ҳолатда эканлигини айтди.
Аввал хабар берилганидек, авиаҳалокат қурбонларининг илк мурдалари жойланган поезд-рефрижератор Донецк вилоятидаги Torэз шаҳрига келтирилган эди. У 21 июль куни Torэздан чиқиб, Харьковга йўл олди. Малайзия делегацияси Иловайск шаҳри орқали келадиган мазкур поездни Харьков шаҳрида қабул қилиб олади.
Euronews’нинг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг танасини жойлаш учун Харьковдаги танк заводида махсус ангар тайёрлаб қўйилган. Бироқ ҳозирча шахсларни аниқлаш жараёни қаерда амалга оширилиши ҳақида бир тўхтамга келинмади. Уларни Голландияга олиб бориш эҳтимоли ҳамон муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ (0)