Украина шарқида Малайзия лайнери ҳалокатга учраган вақтида осмонда украин Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт бўлган. Бундай баёнотни Россия Мудофаа вазирлиги вакили «Боинг-777» ҳалокатидан сўнг биринчи марта Кремлнинг расмий фикрини билдираётиб айтди ва Киевдаги ҳукуматга нисбатан айб қўйди.
Euronews ёзишича, Ғарбий ҳарбий округ қўшини қўмондони биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Андрей Картаполов Россия Федерацияси айирмачиларга «Бук» зенитли ракета мажмуасини ва бошқа қурол-яроғларни бермаганини таъкидлади.
Киев ҳукумати Москванинг баёнотига жавобан «Бук» мажмуаси Украинага Россиядан келтирилгани бўйича исботлар ҳақида яна бир бор гапирди.
Изоҳ (0)