Иордан дарёси Ғарбий қирғоғидаги шаҳарларда рейдлар чоғида Исроил аскарлари ҲАМАС ҳаракатидан бўлган 23 нафар фаластинлик, жумладан Фаластин қонунчилик кенгашининг 11 нафар парламент аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
13 июнь куни Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида Хеврон шаҳридан ўғирлаб кетилган уч нафар исроиллик талабаларнинг қотилини излаш бўйича ёпирилма ҳарбий операцияни бошлаб юборган эди. Операциянинг фаол босқичи уч ҳафта давом этди, ўша вақт давомида юзлаб фаластинликлар, жумладан ҲАМАСнинг ўндан ортиқ парламент аъзолари ва қонунчилик кенгаши спикери Абдул Азиз ад-Дуэйка ҳибсга олинган.
Ўз фаолларининг қўлга олинганига жавобан, ҲАМАС жангарилари июнь ўрталаридан Исроил ҳудудини Ғазо секторидан туриб ракеталар билан ўққа тута бошлади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўспиринларнинг қотиллигида ҲАМАСни айблади.
Изоҳ (0)