АҚШ, Франция, Германия ва Буюк Британия дипломатик идоралари раҳбарлари Венада Эрон билан музокараларга киришиб, консультацияларни якунлади, дея хабар берди ИТАР-ТАСС.
Нашр манбасининг айтишича, музокаралар қизғин ва жадал борган. Бироқ ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот берилмади.
АҚШ давлат котиби Жон Керри Австрия пойтахтида душанба кунининг иккинчи ярмигача қолмоқчи. Баъзи маълумотларга кўра, у Эрон вазири Жавад Зариф билан яна бир марта учрашишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)