Тошкент жамоатчилик транспорти учун жорий йилда Хитойнинг Meitrack Group компаниясидан Т1 моделидаги 2500 та GPS-трекер комплектлари сотиб олинади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Пойтахтда яратилаётган жамоат транспортини узоқдан назорат қилиш тизими учун ушбу компаниядан қўшимча равишда 150 та GPS-антенна ва шунча GSM-антенна сотиб олиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 4 июлдаги қарори билан «Ўзсаноатмашимпекс» ташқи савдо компаниясига Хитой компанияси билан тендер ўтказмасдан импорт шартномаси тузишга рухсат берди.
Изоҳ (0)