• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат рақобат қўмитаси шакар танқислигига «оддий олибсотарлик» сабаб бўлганини маълум қилди

    Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳри ва бир қатор ҳудудларда шакар маҳсулоти танқислиги кузатилиб, оқибатда баъзи савдо дўконларида шакар маҳсулоти чакана нархларининг асоссиз ошиши келиб чиқди.

    Тошкентда шакарга навбат. Фото: gazeta.uz

    Тошкентда шакарга навбат. Фото: gazeta.uz

    Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёзишича, шакар маҳсулоти «сунъий тақчиллиги»нинг келиб чиқишига асосий сабаб оддий олибсотарлик, шу жумладан ушбу маҳсулот бозорида фаолият кўрсатаётган улгуржи воситачилар ҳамда чакана савдо дўконлари ўртасида ўзаро тил бириктириш, келишиб ҳаракат қилиш ҳолатлари ҳам эҳтимолдан холи эмаслигидир.

    «Юзага келган бу вазиятдан баъзи ноинсof истеъмолчилар чайқовчилик мақсадларида фойдаланмоқда, яъни улар йирик савдо дўконларидан кўп миқдорларда шакар маҳсулотни сотиб олиб, сўнгра уни юқори баҳоларда қайта сотмоқда», — дейилади қўмита хабарида.

    Давлат рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган таҳлил ишлари кўрсатишича, бугунги кунда мамлакатимизда шакар маҳсулоти тақчиллигини келтириб чиқарадиган ҳеч қандай объектив ва субъектив сабаблар ва омиллар йўқ.

    Яъни, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида шакар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган бўлса, биржа савдолари орқали сотилаётган шакарнинг миқдори эса режалаштирилган ҳажмдан деярли 4,7  фоизга кўп бўлган.Бу кўрсаткич, аҳоли истеъмол қиладиган ва саноат эҳтиёжи учун ишлатиладиган шакар маҳсулотининг ўсиш тенденциясига тўлиқ мос келади.

    Таъкидлаш жоизки, шакар маҳсулотига бўлган ички талабни маҳаллий маҳсулот ҳисобига қондириш мақсадида, жорий йилнинг учинчи чорагида «Ангрен» махсус индустриал зонасида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300 минг тоннага мўлжалланган шакар ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, шакар маҳсулоти бозорида барқарорликни таъминлаш, юзага келган вазиятни юмшатиш ва истеъмолчилар ўртасида шов-шувларга барҳам бериш мақсадида, ҳукумат томонидан чакана савдо дўконларида сотилаётган шакар маҳсулотининг максимал нархи 1 кг учун 3200 сўмдан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

    Шунингдек, қўмита истеъмолчиларнинг диққатига жорий йилнинг июль ойи мобайнида савдо дўконларига қўшимча тарзда яна 12 минг тонна шакар ажратилиши ҳамда июль ойида биржа савдолари орқали сотиш мўлжалланган шакар 20 июлгача тў’лиқ савдога  қўйилишини маълум қилди.

    «Шундай қилиб, бугунги кунда меваларни консервация қилиш мавсумини ҳисобга олган ҳолда, шакар маҳсулотига бўлган талабни тўлиқ қоплаш имконияти мавжуд», — дейилади хабарда.

    Юқорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда, Давлат рақобат қўмитаси истеъмолчиларни асоссиз шов-шувларга эътибор бермасдан, зарур ҳажмларда шакар маҳсулотини сотиб олишга чақиради.

    Шу билан бирга, Қўмита зиммасига юклатилган вазифалар доирасида, мамлакатимизда шакар маҳсулотининг «сунъий танқислиги»ни келтириб чиқарувчи сабабларни ўрганиш, унга йўл қўймаслик мақсадида, шакар маҳсулоти билан савдо қилувчи улгуржи ва чакана бўғинлар фаолиятини ўрганиш ишлари бошланганлиги ҳақида маълум қилди.

    Ўрганиш натижаларига кўра, шакар маҳсулоти бозори иштирокчилари ўртасида келишувлар ёки келишиб қилинган ҳаракатлар аниқланганда, Давлат рақобат қўмитаси томонидан монополияга қарши ишлар қўзғатилиб, қонунчилик талабларига асосан уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар қўлланилади.

    12.07.2014, 10:30   Изоҳ (0)   8273
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Беруний ва Хуршид кўчаларини бирлаштирадиган янги йўлнинг ярми қуриб битказилди

    11.07.2014, 11:03

    Тошкентда севган қизига романтик тарзда турмуш қуриш таклифини билдирган йигит мақтовлар остида қолди

    11.07.2014, 09:33

    Ўзбекистонда магистратурага кирувчилар суҳбатдан ўтказиладиган бўлди

    09.07.2014, 10:38

    Ислом Каримов Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилади

    09.07.2014, 10:06

    Тошкент осмонида Қозоғистонда учирилган ракета кўринди

    09.07.2014, 09:48

    Тошкентда қуриган дарахт шохи иккита Spark’ни босиб қолди

    09.07.2014, 09:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.