13 июль, якшанба куни Тошкентдаги «Локомотив» истироҳат боғидаги аттракционлардан бирида носозлик содир бўлди. Аттракциондаги учар самолётлардан бири пастга тушиш ўрнига тепада қолиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзоларидан бири маълум қилди.
Фойдаланувчи илова қилган суратда самолётча ичида болакай ва унинг бувиси борлигини кўриш мумкин. «Уларни ярим соат деганда боғ техниклари зўрға пастга туширишди», — деб ёзади у.
Постга турли ҳис-туйғуларга тўла фикрлар билдирилди. Кимдир «ҳечқиси йўқ, бунақаси бўлиб туради», — деб ёзган бўлса, яна кимдир бошқа ҳеч қачон аттракционларга чиқмаслигини, суратни кўриб юраги ёрилаёзганини қайд этган.
Фойдаланувчилардан бири айб боғнинг ўзида эмаслигини, қолган истироҳат боғларида ҳам бундай воқеалар тез-тез содир бўлиб туришини айтган. Кимдир эса ушбу паркда ишлайдиган танишлари борлигини ёзиб, у ерда ҳар куни техник кўрик ўтказилишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)