Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес бўлди. Ярим ҳимоячи 5 та учрашувда 6 та гол урган, деб ёзади Uff.uz.
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер эса бешта гол билан иккинчи ўринда қолди.
Мундиалнинг энг яхши дарвозабони сифатида Мануэль Нойер тан олинди. Германия терма жамоаси дарвозабони 7 учрашувда 4 та гол ўтказиб юборган. Шунингдек тўртта учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб Лионель Месси тан олинди. Аргентиналик ҳужумчи мундиалда 4 та гол киритиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган. Бироқ Месси барча голларини гуруҳ босқичида киритган. Аргентиналиклар гуруҳда Босния ва Герцеговина (2:1), Эрон (1:0) ва Нигерияни (3:2) мағлубиятга учратганлар. Месси ягона голли узатмасини 1/8 финалда Швейцарияга қарши ўйинда амалга оширган (1:0).
Изоҳ (0)