• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Германия — тўрт карра жаҳон чемпиони!

    Жуда ҳам қизиқарли ўтган Жаҳон чемпионатининг финал баҳси анча қизиқарли ўтди. Гарчи асосий вақтда ҳисоб очилмаган бўлса-да, мухлислар Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйинни 120 дақиқа давомида кузатишга муваффақ бўлишди ва футболдан мароқланишди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар беради.

    Фото: Getty Images/ФИФА

    Фото: Getty Images/ФИФА

    Аргентиналиклардан бошқа барча финалда Германияни фаворит деб билаётганди. Алехандро Себаля шогирдлари эса аввалги 5 та ўйинни бутунлай унутган ҳолда, финал баҳсига жуда катта иштиёқ билан чиқиб келишди. Мураббий ўйиндан олдин таъкидлаганидек, аргентиналиклар Германия терма жамоаси футболчиларининг кўзини очишига, эркин ҳаракат қилишига, ўз ўйинини топиб олишига имконият бермасликка ҳаракат қилишди.

    Ана шундай босим ва прессинг натижасида Германия ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйди. Мудофаа вакили деярли майдон марказидан бош билан тўпни орқага — дарвозабонга узатаётганида Игуаин пассив офсайдда тўпни қабул қилди ва олдинга интилди. Гонсалода турли вариантлар бор эди. У олдинроққа юриши, дарвозабонга яқин бориши мумкин эди. Аммо у жарима майдончаси чизиғи устидан дарҳол зарба беришга қарор қилди ва ноаниқ зарба берди!

    Биринчи бўлим сўнгида жамоаларда яна бир нечта имкониятлар юзага келди. Шюррленинг 12—13 метрлардан йўллаган зарбасини Ромеро майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Месси олдинга ўтди. Бир ҳимоячидан қочиб кетди ва ўткир бурчак остида Нойер олдигача яқинлашиб келди ҳамда тўпни унинг ёнида секин думалатиб ўтказди. Ёрдамга етиб келган германиялик ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.

    Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса дарвоза устуни ларзага келди! Бурчакдан етказилган тўпни Хёведес бош билан дарвозага йўллади. Тўп эса дарвоза устунига тегиб, Мюллерга келиб тушди. Тўп Мюллерга тегиб, дарвозага кириб кетаётганида Ромеро тўпни эгаллаб олди, боз устига, Мюллер офсайдда қолганди.

    Иккинчи бўлимни Аргентина жуда кучли бошлади. Жамоадошларидан бири Мессини жуда чиройли пас орқали дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Леонинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади — тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

    Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, жанубий америкаликлар прессингни бироз пасайтириши оқибатида немислар ўзларининг позицион ҳужумларини ташкил қила бошлашди. Шундай ҳужумлар натижасида уюштирилган ҳужумни якунлашда европаликларга бироз омад етишмади. Натижада Риццоли қўшимча бўлимларни белгилади.

    Қўшимча бўлимларни Германия кучли тарзда бошлади. Шюррле чап қанотда тўпни Ўзилга узатди, аммо ўзи ҳимоячига урилиб йиқилди. Тўпни жарима майдончаси ичида Ўзил қабул қилганини кўрган Риццоли ўйинни тўхтатмади ва Шюррле ўрнида туриб олдинги борди ва Месутдан тўпни қабул қилди ва 9—10 метрлардан кучли зарба йўллади. Ромеро тўпни қайтарди!

    Орадан кўп ўтмасдан аргентиналиклар ўйин тақдирини ҳал қилишлари мумкин эди. Чап қанотдан юқорилатиб етказилган тўпни Паласио кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва дарвоза томон яқинлашди. Родриго посбоннинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди! Аммо ноаниқ бўлди зарба.

    Ўйиннинг 113-дақиқасида эса кутилмаганда тўп Аргентина дарвозасидан ўрин олди. Ҳужумнинг бошланишидан унинг хавфли кўринишга келишини ҳеч ким кутмаганди. Шюррле чап қанотдан бир футболчини алдаб ўтиб, бурчакдаги байроқча ёнигача борди ва тўпни жарима майдончаси томон узатди. Аргентиналиклар Гётцени назорациз қолдиришди. Марио эса тўпни кўкраги билан қайтарди ва уни ерга туширмасдан дарвозани ишғол қилди!

    Бу Германия қўшимча бўлимларга 4 дақиқа қўшиб берилса ҳам, чемпионликни қўлдан чиқарадиган жамоа эмасди.

    Германия — жаҳоннинг тўрт карра чемпиони! Германия — Америка қитъасида ўтказилган Мундиалда ғолибликни қўлга киритган илк Европа жамоаси! Тан олиш керак, мусобақадаги энг кучли жамоа ғолибликни қўлга киритди.

    Табриклаймиз!

    14.07.2014, 03:18   Изоҳ (0)   8935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бангладешлик фермер немис футболчиларини қўллаб-қувватлаш учун 3500 метрлик Германия байроғини тикди (фото)

    13.07.2014, 14:00

    Бразилия президенти ЖЧдаги мағлубиятдан сўнг мамлакат аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун куйлаб берди

    13.07.2014, 13:00

    ЖЧ — 2014: Голландия Бразилияни мағлуб этиб, мусобақада 3-ўринни эгаллади

    13.07.2014, 10:07

    Жаҳон чемпионати финал ўйинини Эрматов эмас, Риццоли бошқаради

    11.07.2014, 23:30

    Ўзбекистонда Равшан Эрматовни Twitter трендига олиб чиқишга қарор қилишди

    11.07.2014, 09:50

    Таниқли ФИФА арбитри ЖЧ — 2014 финалини бошқариш учун Равшан Эрматов энг мақбул номзод эканини айтди

    11.07.2014, 08:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тожикистон Афғонистон фуқароларини депортация қилади

    Тожикистон | 22 июл, 16:00

    Зоминда Хитой компанияси билан хавфсизлик ва тиббиёт техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:48

    Қозоғистон паспортлари ўзгаради

    Қозоғистон | 22 июл, 15:45

    Аббосбек Файзуллаев трансфери қачон эълон қилиниши маълум бўлди

    Спорт | 22 июл, 15:40

    Она бўлишни орзу қилади ва хейтерларини кечирмайди. Турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг янги интервьюси эълон қилинди

    Кино | 22 июл, 15:35

    Air China Урумчи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни қўлга қўйди

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.