Бразилия президенти Дилма Руссефф мамлакатнинг футбол бўйича терма жамоаси Германия билан учрашувда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан кейин маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун самба йўналишида қўшиқ куйлаб берди. Бу ҳақда New York Times’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Жаҳон чемпионати мусобақасининг дастлабки ярим финалида Бразилия Германияга 1:7 ҳисоби билан енгилган эди. Бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг Бразилия термаси мухлислари Сан-Паулуда тартибсизликлар уюштирган эди.
Мамлакат президентининг баъзи оппонентлари Бразилия термасининг енгилиши унинг октабда бўлиб ўтадиган президент сайловларидаги мағлубияти ҳақида огоҳлантириш сигнали эканини айтди. Бироқ Руссефф уларни футбол ва сиёсатни аралаштирмасликка чақирди.
Жаҳон чемпионати Бразилияда оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарди, бу тайёргарлик ишларига катта миқдорда харажатлар жалб этилгани билан боғлиқдир. Улар Руссеффнинг обрўсига путур етказмай қолмади. Бироқ яқинда ўтказилган ижтимоий сўров натижасида мамлакат аҳолисининг катта қисми футбол бўйича жаҳон биринчилиги айнан Бразилияда ўтказилганидан фахрланишини билдирган.
Изоҳ (0)