11 июль, жума куни Youtube’да Шимолий Корея давлат янгиликлар хизмати эфирининг лавҳаси пайдо бўлди. Унда КХДРнинг футбол бўйича терма жамоаси Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида плей-оффга муваффақиятлар билан етиб келгани, энди Португалия билан ўйинга тушиши айтилади.
Канаданинг CBC нашри ёзишича, ушбу хабарда учта факт хато. Аввало, гуруҳ босқичи икки ҳафта олдин якунланган. Иккинчидан, Португалия плей-офф босқичига чиқа олмади. Ва ниҳоят, Шимолий Корея 2014 йилдаги жаҳон чемпионатида қатнашмади.
Yahoo Sport видеолавҳада телебошловчи гапирган матн унинг лаб қимирлаши билан тўғри келмаганини айтмоқда. Кўрсатув эфирида янграган акцент эса Шимолий Кореяга тегишли эмас. Бундан ташқари, ЖЧ — 2014 мусобақалари КХДРда ҳам трансляция қилинган бўлиб, мамлакат аҳолиси ўз термасининг чемпионатга чиқмаганидан хабардор.
Изоҳ (0)