13 июль куни тонгда КХДР Япон денгизи томонга кичик масофали икки ракета учирди. Ракеталар 500 километр масофага учгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Япония ҳукуматининг ахборотига асосланиб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Тинмай давом этаётган ракеталар ҳужуми борасида Япониянинг Пекиндаги дипломатик ваколатхонаси Пхенянга норозилик нотаси юборди.
Япония бош вазири Синдзо Абе тегишли муассасаларга ҳамкорлик қилмоқчи бўлган барча мамлакатлар, хусусан, АҚШ ва Жанубий Корея билан биргаликда ракеталар ҳақида керакли маълумот тўплашни ташкиллаштириш вазифасини юклади.
Япония ҳукумати раҳбари ракеталар учирилган вақтда шу ҳудудда бўлган барча ҳаво ва денгиз кемаларининг хавфсизлигини тасдиқлаш, шунингдек, аҳолига ҳодиса ҳақида тезкор ҳолис маълумот етказишни топширди.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни КХДР Япон денгизи томонга кичик масофали икки баллистик ракета учирган эди. 3 июлда еса КХДР ҳукумати мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Пхунгери полигонида олиб борилаётган фаолиятни тўхтатиб, у ердаги барча ускуналарни олиб ташлагани хабар қилинган.
Изоҳ (0)