LG компанияси болалар қўлида тақиб юриши мумкин бўлган KizON гаджетини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу гаджет ота-оналарга уларнинг мактаб ёшидаги болалари қаердалиги ҳақида маълумотлар етказиб туради, дейилади Gadgetsofworld.com сайтида.
Ота-оналар KizON орқали фарзандлари билан боғланиши мумкин. Болаларнинг ўзлари ҳам аввалдан киритилган рақам ёрдамида ота-оналарига қўнғироқ қилиши мумкин.
Унинг 400 мА·соат қувватга эга батареяси тўлиқ зарядланганда 36 соатга етиши мумкин.
Браслетда табиий ва безарар материаллардан фойдаланилган. Унинг кўк, пушти ва яшил рангдаги кўринишлари мавжуд бўлади. KizON гаджети 10 июль куни Жанубий Кореяда тақдим этилди. Энди Шимолий Америка ҳамда Европада тақдимот ўтказилади.
Изоҳ (0)