Тошкентда 9 июль куни ҳаво ҳарорати +39 даражагача, 10—12 июль кунлари +37…+42 даража, 13 июль кунлари +35…+40 даражагача исиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
«Кун»нинг ёзишича, 9 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурходарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +42 даражагача, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса +40 даражагача исиши кутилмоқда.
10—12 июль кунлари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати +41 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эса +42 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +44 даражагача исиши кутилмоқда.
12—13 июль кунлари эса бутун Ўзбекистон ҳаво ҳарорати бир неча даражагача пасайиб, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона тарафларда +39 даражани, Тошкент, Самрақанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +40 даражани, Сурхондарё ва Қашқадарёда эса +41 даражани, тоғли ҳудудларда эса +23…+28 даражани ташкил этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)