8 июль, сешанба куни Нью-Йорк полицияси 20 ёшли Фрэнки Деббсни 10 ойлик қизалоғини метрога ташлаб кетгани учун ҳибсга олди, деб хабар беради ИТАР-ТАСС маҳаллий ОАВлар маълумотига таяниб.
Қизалоқ душанба куни Манхэттен марказидаги Columbus Circle метро бекатиига ташлаб кетилган. Полициячилар сўзига кўра, поезд платформага яқинлашганда Деббс боласи ётган аравачани оломон ичига итариб, ўзи йўлида давом этган. Ташландиқ аравачадаги болакайни кўрган бекатдаги йўловчилар полицияга мурожаат қилган.
Бир неча соатдан сўнг кузатув камералари ёрдамида Деббснинг шаҳар кафеларидан бирида ўтиргани аниқланди. Аёлнинг айтишича, қизалоқнинг отаси вафот этгач, Деббс фарзандига ғамхўрлик қила олмаган.
Маълумотларга кўра, содир бўлган воқеада жабр кўрмаган қизалоқ васийлик органларига топширилди.
Боланинг ҳаёти ва саломатлигини хавф остига қўйгани учун Деббсга қарши жиноий иш қўзғатилди.
Полициячилар таъкидлашича, Деббс бундан аввал ҳам қонунни бузган: 2012 йилда у марихуана сақлагани учун ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)