«Қозоғистон Республикаси Президенти Кубоги» IV Халқаро турнирида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби аниқ бўлди, деб хабар берди Uz24 Sports.uz ахборотига асосланиб.
Турнир Олма-Ота шаҳридаги Балуан Шолак номидаги Спорт саройида 7—14 июль кунлари бўлиб ўтади. Турнирда жами 10 тўплам медаль учун кураш олиб борилади.
Ўзбекистон ноmini ҳимоя қилиб Дўсматов Хасанбой (49 кг гача оғирлик), Латипов Жасурбек (52 кг гача), Аҳмадалиев Муроджон (56 кг гача), Абдураимов Элнур (60 кг гача), Турдиев Достонбек (64 кг гача), Мадримов Исроил (69 кг гача), Норматов Хуршидбек (75 гача), Мамазулунов Ойбек (81 кг гача), Тўлаганов Рустам (91 кг гача) ва Абдуллаев Мирзоҳиджон (91+) қатнашади.
Жамоа бош мураббийи — Қўчқоров Марс. Бундан ташқари, мураббийлар таркибига Эргашев Мурод, Ҳайдаров Ўткирбек, Размахов Александр киритилган.
Турнир ҳакамлари таркибида Ўзбекистондан Жасурбек Қурбонов қатнашади.
Изоҳ (0)