ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати чорак финалининг қолган иккита ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди. Бу ҳақда UFF.uz хабар берди.
Унга кўра Голландия — Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳамюртимиз Равшан Эрматовга ишониб топширилди.
Бу Равшан Эрматовнинг Жаҳон чемпионатларидаги жами 9-ўйини бўлади. Бразилиядаги мундиалда эса Эрматов бошқарадиган 4-учрашув бўлади. Бунгача ҳамюртимиз Швейцария – Эквадор (2:1), Хорватия – Мексика (1:3), АҚШ – Германия (0:1) учрашувларида ишлаган эди.
Аргентина – Бельгия терма жамолари ўртасидаги ўйинни эса 42 ёшли италиялик ҳакам Никола Риццоли бошқариб боради.
Изоҳ (0)