ФИФА рефериси Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионатида бошқарилган матчлар сони бўйича рекорд ўрнатади.
ЖЧ — 2014 чорак финалидаги Голландия — Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин Равшан Эрматовнинг жаҳон чемпионатларидаги жами 9-ўйини бўлади. Ҳозиргача ҳеч қайси рефери жаҳон чемпионатларида 9 та ўйинга ҳакамлик қилмаган.
Голландия — Коста-Рика ўйини Бразилиядаги мундиалда Эрматов бошқарадиган 4-учрашув бўлади. Бунгача ҳамюртимиз Швейцария – Эквадор (2:1), Хорватия – Мексика (1:3), АҚШ – Германия (0:1) учрашувларида ишлаган эди.
26 июнь куни Равшан Эрматов Германия ва АҚШ жамоалари ўртасидаги баҳсга ҳакамлик қилиб, у каби саккизта учрашувни бошқарган Жоэл Киню (Франция), Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Бенито Арчундиа (Мексика)лар рекордини такрорлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида бешта учрашувга ҳакамлик қилган.
Изоҳ (0)