Кийимингизда чўнтак бўлмаса, аммо сиз телефонингиз ёки бошқа калит каби кичикроқ буюмларни ўзингиз билан олиб юришингизга тўғри келса, у ҳолда уларни қаерга қўясиз?
Бу саволга жавоб топиш учун бизга Mashable нашри тақдим этган қуйидаги 6 қурилма ёрдам беради.
FilpBelt
Оёққа тақиладиган бу қурилмада телефон, калит, пул, пластик карточка каби кичик буюмларни сақлаш мумкин. Унинг 10 хил тури мавжуд ва 28,99 доллар эвазига сотиб олиш мумкин.Amphipod ArmPod SmartView
Смартфонингизни сақлаш учун қўлга тақиладиган қурилма. Унда шаффоф қоплама ўрнатилгани боис, ундан смартфонни олмасдан ҳам ишлатиш мумкин. Нархи 35$.FuelBelt Waistpack
Белга боғланадиган сумка шаклидаги бу қурилмада каттароқ буюмларни ҳам сақлаш мумкин. Нархи 17,95$.Phillips Compression Sleeve
Билакка тақиладиган ва телефонингизни сақлаш учун яратилган қурилма. Унинг ҳаво ўтказувчанлиги аҳамиятга молик. Қурилманинг 4 хил ўлчамдаги тури мавжуд ва 19,99 доллар эвазига ҳарид қилиш мумкин.The RooSport
Бу қурилмада телефон ёки пластик карта каби майда буюмларни сақлаш мумкин. Ундаги магнит ёрдамида уни темирли жойга ёпиштириб қўйса ҳам бўлади. Нархи 24,99$.SPI Messenger Bag
Кўпроқ ва каттароқ буюмларни сақлаш учун сумка. Унда смартфон ва бошқа буюмлардан ташқари планшетни ҳам олиб юрса бўлади. Нархи 39,99$.Юқоридаги қурилмалардан ёз мавсумида кам чўнтакли кийим кийилганда ёки дам олиш пайтида фойдаланиш мумкин. Сизга қайси бири маъқул келди?
Изоҳ (0)