2014 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, АҚШ нефт қазиб олиш бўйича Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдирди ва углеводородлар ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Биринчи чоракда АҚШ бир суткада 11 миллион баррелдан ортиқ нефт қазиб олган. Таққослаш учун, Россияда суткасига 10,53 миллион, Саудия Арабистонида 9,45 миллион баррел нефт қазиб олинади.Bank of America экспертларининг фикрича, АҚШ сланец конларига фаол равишда ишлов берилиши орқали нефт қазиб олиш ҳажмини оширган.
Изоҳ (0)