Реклама берувчилардан видеоролик жойлаш бўйича буюртмалар келиб тушишига қараб, Тошкент метрополитени бекатларига мониторлар ўрнатиш масаласи кўрилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси маълумотига таяниб, Anhor.uz хабар берди.
Аввалроқ 2014 йил июнь ойининг сўнгги кунларида Тошкент метрополитени вагонларида тижорий рекламалар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Энди метро бекатларига реклама роликлари ва мусиқий клиплар намойиш этиладиган мониторлар ҳам қайтиши мумкин.
Пойтахт метроси маъмурияти маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 апрелдаги қарори билан метрополитен объектларида нафақат ижтимоий мазмундаги, балки тижорий рекламалар ҳам жойлана бошлаган.
Изоҳ (0)