2014 йилнинг иккинчи ярмида Samsung Electronics компанияси Ўзбекистонда телевизорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Жанубий Корея компанияснинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Гим Чан Ли «Экономическое обозрение» журналига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар берди Mobinfo.uz.
Лойиҳага киритиладиган инвестициялар ҳажми ошкор этилмаяпти.
Нашрнинг эслатишича, аввалроқ Samsung’нинг Ўзбекистон телевизор сегментидаги ҳиссаси 30—35 фоизга тенг экани хабар қилинган эди.
Айни пайтгача Samsung Electronics маҳаллий шериклар билан Ўзбекистонда кир ювиш машиналари, чангютгичлар, микротўлқинли печлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Изоҳ (0)