Beeline компаниянинг 8 йиллиги муносабати билан «Инновация» суперакцияси бошланганлиги ҳақида эълон қилади. Йил сўнгига қадар ҳар бир абонентда акцияда иштирок этиб йирик пул мукофотлари, шунингдек ҳар ой олти инновацион хонадонлардан бирини ютиб олиш имконияти бор.
Ҳар ойлик суперсовринлар ўйинида иштирок этиш учун алоқа хизматларига ҳафтасига 2,5 доллардан зиёд маблағ сарфлаб, Beeline’нинг фаол абоненти бўлиш лозим. Статус туркумидаги тариф режалар абонентлари «Инновация» акциясида автоматик иштирок этади.
Ўйин 2014 йилнинг август ойидан бошлаб ҳар ой жонли телевизион эфирда бўлиб ўтади. Ғолиблар ошкора равишда жонли эфирга қўнғироқ қилиб тушган абонентларнинг тасодифий танланиши орқали аниқланади.
Рақамлар компьютер дастурида айтиб ўтилган тартиб бўйича ўнгдан чапга киритилади:
- 5 рақам мос тушганида абонент 1 000 000 сўм совринни қўлга киритади
- 6 рақам мос тушганида абонент 2 000 000 сўм совринни қўлга киритади
- Барча 7 рақами мос тушган абонент ўз шаҳрида жойлашган хонадон эгасига айланади.
Изоҳ (0)