Бугунги кунда қуёш батареялари ёки шамол трубиналари ёрдамида электр энергияси олиш мумкинлиги ҳақида ҳамма билади. Лекин мобил қурилмаларни қувватлаш учун AIRE ниқобига ўхшаган қулай ва кичик ҳажмдаги қурилмалар ҳам мавжуд, деб ёзади Ubergizmo сайти.
AIRE ниқоби iPhone батареясини олаётган нафасимиз ёрдамида қувватлаш учун мўлжалланган. Бу концептда кичик шамол трубинаси ўрнатилган бўлиб, ҳар нафас олиб, чиқарганимизда электр энергияси ишлаб чиқаради.
Қурилмадан фойдаланиш учун уни юзга тақиш ва унга iPhone’ни улашнинг ўзи кифоя. Манбада таъкидланишича, бунинг инсон саломатлагига ҳеч қандай зиёни йўқ.
Изоҳ (0)