Nokia ўзининг расмий сайтига тескари саноқли тизер рекламасини жойлади. Унда қандайдир янги маҳсулот 24 июнь куни намойиш этилиши хабар берилган. Рекламага Green with Envy («Ҳасаддан кўкариб кетиш») ибораси илова қилинган. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.
Айнан қандай қурилма тақдим этилиши фош қилинмаяпти. Бироқ аввалроқ Microsoft Mobile Nokia Х2 смартфонини июнда намойиш этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бу галги смартфон бирваракайига иккита — Android ва Windows Phone операцион тизимларини ўзида жамлайди.
Янги смартфонда «Уй» (Home) тугмаси пайдо бўлади (Nokia Х/ХЛ’да йўқ), Microsoft фойдаланувчилар хоҳишини ҳисобга олиб бундай қарорга келди. Айни пайтда Nokia Х2 прототиплари Ҳиндистонда синовдан ўтказилмоқда.
Қурилма Nokia Х’дан арзонроқ, шу билан бирга кучлироқ ҳам бўлиши кутилмоқда. Смартфон 4,3 дюймли 800×480 пикселли дисплей, икки ядроли Qualcomm Snapdragon 200 процессори, 1 Гб тезкор, 4 Гб ички хотира, 5 мегапикселли асосий камерага эга бўлади.
Изоҳ (0)