«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ҳамда Италиянинг Landi Renzo S.p.A корхонаси ҳамкорлигида «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ)да «Автосаноат — Landi Renzo» қўшма корхонаси ташкил этилди. Бу ҳақда «Навоий» ЭИИЗнинг расмий сайти хабар қилди.
Ушбу қўшма корхона «Навоий» ЭИИЗда «Йилига 25 000 дона капот остига ўрнатиладиган сиқилган табиий газда ишлайдиган мотор қисмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.
«Автосаноат — Landi Renzo» инвестицион лойиҳасини амалга оширишнинг биринчи босқичида икки миллион долларлик сармоя киритилади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш мобайнида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш ва янги иш жойларини яратиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)