Тошкентда йўл ҳужжатларини уйга етказиб бериш хизмати ишлай бошлади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ матбуот хизмати хабар берди.
Энди йўловчилар чипта ҳужжатларини +998 71 299-18-27 телефон рақами бўйича оператор орқали буюртма қилишлари ҳамда уларни уйда қабул қилиб олишлари мумкин.
Хизмат душанба—жума кунлари 09:00 дан 18:00 гача ишлайди.
Изоҳ (0)