Президент Ислом Каримов ўзининг 16 июндаги қарори билан Ўзбекистон ва Испания ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида имзоланган битимни тасдиқлади.
Ушбу битим 2013 йил 5 ноябрь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон делагациясининг ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ташрифи давомида имзоланган.
Президент ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаш вазифасини юклади.
Изоҳ (0)