23 июнь куни соат 20:30 да Наманган вилояти Косонсой туманида 3,5 балли зилзила содир бўлди.
12news.uz «Тошкент» сейсмомарказига таяниб хабар беришича, Наманган шаҳрида ерости силкинишлари 3 баллни ташкил этган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 213 км узоқликда жойлашган.
Пойтахтда ер силкиниши сезилмади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)