Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ўзининг 17 июндаги қарори билан I. М. Губкин номли Россия нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиалига 2014—2015-ўқув йили учун қабул квотасини тасдиқлади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
ОТМга қуйидаги бешта таълим йўналишида 135 кишини қабул қилиш режалаштирилган:
«Геологик разведка технологияси» — 25;
«Нефт ва газ қудуқларини ковлаш» — 25;
«Нефт қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш» — 25;
«Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш» — 35;
Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти» — 25 киши.
«Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш» йўналишига қабул қилинадиган 35 талабанинг 10 нафари Lukoil Uzbekistan Operating Company маблағлари ҳисобидан ўқитилади.
Изоҳ (0)