Украина армияси ва Миллий гвардияга келиб қўшилаётган кўнгиллиларни жамоат жам бўлиб кийинтиришмоқда ва қуроллантиришмоқда. Минглаб ёшлар Украина шарқидаги, Киев аксилтеррорчилик деб атаётган ҳарбий операцияларда иштирок этишга қарор қилишди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
«Майдон ахборот маркази» хайрия ташкилоти раҳбари Роман Ханиннинг айтишича, бу ердаги омборхонага кишилар гуманитар ёрдам келтириб беришади. Уларнинг барчаси эса Луганск остоналарига юборилади.
Авваллари мажбурий формали кийим-кечакка зирҳли жилет киритилмагани учун, эндиликда уларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда. «Уч юз аскарга тахминан юзта зирҳли жилет тўғри келади», — деди Ханин.
Афсуски, мамлакат шарқидаги вазиятдан хавотирга тушган аҳоли ўз ҳимоячиларини жилет билан таъминлай олмайди, дейилади хабарда. Бироқ улар қўлларидан келганча қабул пунктларига маҳсулотлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва оёқ кийимлари келтириб беришмоқда.
Изоҳ (0)