Руминияда коррупцияда гумон қилиниб, мамлакат президенти Траян Бесескунинг туғишган укаси ҳибсга олинди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Мирча Бесеску обрў-эътиборли жиноятчи — Санду Ангелга нисбатан ижобий суд ҳукми чиқарилиши учун судья ва прокурорларга пора берганликда айбланмоқда.
Шу ҳафта бошида маҳаллий ОАВлар яширин камера орқали олинган видеоёзувни эълон қилишганидан сўнг, Мирча Бесескуни ҳибсга олиш ҳақида қарор қабул қилинган. Унда Руминия раҳбарининг укаси қотиллик учун жазоланган жиноятчи озод этилган тақдирда катта рағбат берилишини айтган. Бунда у ўз акасининг таъсиридан фойдаланмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)