Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Синсзяндаги полиция участкасига ҳужум қилиб, у ерни портлатган жиноятчиларни йўқ қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар берди.
«Бугун босқинчилар автомобильда Синсзяндаги полиция биносига ёриб киришди ва у ерни портлатишди. Полиция қатъий чоралар кўришга қарор қилди ва 13 нафар босқинчини отиб ташлади», — дейилади маҳаллий ОАВлар хабарида.
Жиноятчилар нечта портлатиш қурилмаларидан фойдалангани ҳозирча номаълум. Уч нафар полициячи яраланган.
Изоҳ (0)