КХДРнинг кенг ҳудудлари давомли қурғоқчиликдан азоб чекмоқда, у 2001 йилдан буён энг кучли қурғоқчиликка айланиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум бўлишича, баҳордан буён мамлакатда жуда иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда, КХДР пойтахти Пхенян ва бошқа ғарбий ҳудудларда эса йиллик ёғингарчилик даражаси анча тушиб кетгани қайд этилган.
Мутахассислар КХДР кенг ҳудудларидаги қурғоқчилик мамлакатдаги шундоқ ҳам хароб бўлган озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятни янада ёмонлаштиришидан хавфсирамоқда. Қурғоқчилик айниқса буғдой ва маккажўхори экинларига зиён етказиши мумкин.
БМТ маълумотларига кўра, КХДР аҳолиси истеъмол қилаётган озиқ-овқатнинг кунлик миқдори 420 граммни ташкил қилмоқда, ме’ёрда эса 600 грамм бўлиши керак.
Изоҳ (0)