Олег Малиснинг Solvers компанияси «Москва-Сити» тадбиркорлик мажмуасини қурмоқда. Бизнесмен Алишер Усмонов унинг шериги экани маълум бўлди. Бу ҳақда «Ведомости» газетаси хабар берди.
Малиснинг ўзи айтишича, Усмонов тузилмалари «Москва-Сити»нинг девелоперлик лойиҳаларидан бирига кредит ажратган. Solvers’нинг молиявий шерикларидан яна бири Усмонов назорати остидаги USM Advisors компанияси бош директори Иван Стрешинский экани айтилмоқда.
Усмонов девелоперлик бизнесига биринчи маротаба сармоя киритаётгани йўқ. 2011 йилда у «Оружейний» бизнес-марказининг энг йирик эгадошига айланган. Ўтган йилнинг сўнгида эса у «Химки групп» девелоперлик компанияси акцияларининг 50 фоизини сотиб олди.
Изоҳ (0)