БМТ Бош Ассамблеяси Иордания шаҳзодаси Зеид ал Ҳусайнни инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар лавозимига тайинлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ бутунжаҳон ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун Иордания шаҳзодаси номзодини тасдиқлаш ниятини билдирган эди.
Айни пайтда БМТ қошидаги Иордания доимий ваколатхонасига раҳбарлик қиладиган Зеид ал Ҳусайн инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарлик лавозимига сентябрда расман киришади, у Жанубий африкалик Нави Пиллей ўрнини эгаллайди.
БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқар экан, шаҳзода Зеид ўзининг Осиё минтақаси, шунингдек мусулмон ва араб дунёсидан чиққан биринчи олий комиссар бўлишини таъкидлади.
Изоҳ (0)