Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Севоль» пароми ҳалокати сабаб Жанубий Кореянинг етти вазири истеъфога чиқарилди, деб хабар берди «Кун» Yonhap ахборот агентлиги маълумотига асосланиб.

Фото: AFP

Фото: AFP

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе етти нафар вазирни истеъфога чиқарди. Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, у 2013 йил февралида президентлик ваколатини бажаришга киришганидан бери биринчи марта ҳукумат таркибида бу қадар катта ўзгаришларни амалга оширди.

Ҳукуматдаги ушбу ўзгаришлар ҳисобига Жанубий Корея давлат раҳбари қарийб 300 кишининг ўлимига сабаб бўлган «Севоль» пароми ҳалокатидан сўнг фуқароларнинг ҳукуматга бўлган ишончини қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Хабар беришларича, Пак Кин Хе бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича янги ўринбосарини, шунингдек, хавфсизлик, таълим, меҳнат ва маданият ҳамда бошқа вазирликларга янги раҳбарларни тайинлаган.

Бортида 476 нафар йўловчи бўлган «Севоль» пароми 16 апрель куни Жанубий Корея қирғоқлари яқинида чўкиб кетган эди. Кема ҳалокати натижасида 291 киши ҳалок бўлган, 13 киши бедарак йўқолган.

Кема ҳалокати иши бўйича 20 га яқин киши, жумладан, омон қолган кема экипажининг барча аъзолари ҳибсга олинган. Кема капитани ва унинг учта катта ёрдамчисига эҳтиётсизлик натижасида қотиллик қилиш бўйича айблов эълон қилинган, уларнинг барчаси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Қолганлар масъулияцизликда айбланмоқда.

Фожиадан сўнг, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари фикрича, самарали қидирув-қутқарув ишларини ташкил қила олмагани учун юзага келган оммавий норозилик кайфияти босими остида Жанубий Корея бош вазири Чон Хон Вон истеъфо берди. 10 июнь куни президент бош вазир ўрнига собиқ журналист Мун Чан Гикни тавсия қилди. Унинг номзодини мамлакат парламенти маъқуллаши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова