Карачи суди Покистоннинг собиқ президенти, генерал Парвез Мушаррафга мамлакатни тарк этишга рухсат берди. Бу ҳақда Мушаррафнинг адвокати Фароғ Насимга асосланиб Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.
«Суд бизнинг апелляциямизни қабул қилди ва Мушаррафнинг исми-шарифини мамлакатдан ташқарига чиқиши тақиқланган шахслар рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Қарор 15 кундан сўнг бажарилади», – деди адвокат.
«Кун»нинг қайд этишича, аввалроқ, суд Парвез Мушаррафни давлатга хиёнатда айблаган эди. Мушарраф Покистон Конституциясининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва юқори мартабали судьяларни қонунга зид равишда ишдан четлатишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)