Брюсселда Россия газини етказиб бериш борасида Украина ва Россия ўртасида музокаралар бормоқда. Агар томонлар газ нархи бўйича келишувга эришмаса, Украинага газ етказиб бериш тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Мунозараларга раҳбарлик қилаётган Евроиттифоқ эса вазият ва унинг оқибатларидан хавотирда, Россиядан келадиган газ ҳажмининг 1/3 қисмини Европа олади, унинг катта қисми Украина орқали ўтади.
Украина фойдаланган газ тўловидан қарзи ортиб бораётганлиги сабабли, Россия жорий йилнинг иккинчи чорагидан бу мамлакат учун газ нархини оширди. Энди ҳар минг кубометр газ учун аввалги 268,5 ўрнига 385,5 доллар нарх белгиланди.
Евроиттифоқ фикрича, Россия газининг минг кубометри учун адолатли нарх 350—380 долларга тенг бўлиши керак.
Изоҳ (0)